214-ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобаларидан бир тоифаси ҳам сочларини олдирдилар, баъзилари эса қисқартиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ёки икки марта: «Соч олдирганларга Аллоҳ раҳм қилсин!» деб, кейин: «Қисқартирганларга ҳам», деб қўйдилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

214 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ قَالَ: حَلَقَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَحَلَقَ طَائِفَةٌ مِنْ أَصْحَابِهِ، وَقَصَّرَ بَعْضُهُمْ، قَالَ عَبْدُ اللهِ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «رَحِمَ اللهُ الْمُحَلِّقِينَ» مَرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ، ثُمَّ قَالَ: «وَالْمُقَصِّرِينَ».

[خ 1726، م 1301، ت 913، س 2859، د 1979، جه 3044].

Улашиш
|
|
Нусха олиш