215-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома, Билол ва Усмон ибн Талҳа Ҳажабийлар билан Каъба­га кирдилар. (Усмон ибн Талҳа) у зотнинг устидан эшикни ёпиб қўйди. У зот у ерда бўлдилар. Қайтиб чиққанларида Билолдан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (у ерда) нима қилдилар?» деб сўрадим. «Иккита устунни ўнг, бир устунни чап, учта устунни орт тарафларида қилиб – ўша пайтда Байт олти устунли эди – сўнгра намоз ўқидилар», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

215 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ الْكَعْبَةَ هُوَ وَأُسَامَةُ، وَبِلَالٌ، وَعُثْمَانُ بْنُ طَلْحَةَ الْحَجَبِيُّ، فَأَغْلَقَهَا عَلَيْهِ، ثُمَّ مَكَثَ فِيهَا، قَالَ ابْنُ عُمَرَ: فَسَأَلْتُ بِلَالًا حِينَ خَرَجَ: مَا صَنَعَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم؟ قَالَ: جَعَلَ عَمُودَيْنِ عَنْ يَسَارِهِ، وَعَمُودًا عَنْ يَمِينِهِ، وَثَلَاثَةَ أَعْمِدَةٍ وَرَاءَهُ - وَكَانَ الْبَيْتُ يَوْمَئِذٍ عَلَى سِتَّةِ أَعْمِدَةٍ - ثُمَّ صَلَّى.

[خ 397، م 1329، ت 874، س 692، د 2023، جه 3063].

Улашиш
|
|
Нусха олиш