217-ҳадис

Абдурраҳмон ибн Ҳумайддан ривоят қилинади:

«Умар ибн Абдулазиз Соиб ибн Язиддан: «Маккада туриш ҳақида бирор нарса эшитганмисиз?» деб сўраганини эшитдим. Соиб: «Ало ибн Ҳазрамийнинг шундай деганини эшитганман: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Муҳожир қайтиб келгач, Маккада уч кун туриши мумкин», деганларини эшитганман. Гўё бундан кўп қолмайди дегандек эдилар», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

217 - عَنِ الْعَلَاءَ بْنَ الْحَضْرَمِيِّ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لِلْمُهَاجِرِ إِقَامَةُ ثَلَاثٍ بَعْدَ الصَّدَرِ بِمَكَّةَ»، كَأَنَّهُ يَقُولُ لَا يَزِيدُ عَلَيْهَا.

[خ 3933، م 1352، ت 949، س 1455، د 2022، جه 1073].

Улашиш
|
|
Нусха олиш