218-ҳадис

Обис ибн Рабиъадан ривоят қилинади:

«Умарнинг «Мен сени ўпаман ва биламанки, сен (оддий) бир тошсан. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпганларини кўрмаганимда, сени ўпмас эдим», деб ҳажарни ўпаётганини кўрдим».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

218 - عَنْ عَابِسِ بْنِ رَبِيعَةَ، قَالَ: رَأَيْتُ عُمَرَ يُقَبِّلُ الْحَجَرَ، وَيَقُولُ: إِنِّي لَأُقَبِّلُكَ وَأَعْلَمُ أَنَّكَ حَجَرٌ، وَلَوْلَا أَنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُقَبِّلُكَ لَمْ أُقَبِّلْكَ.

[خ 1597، م 1270، ت 860، س 2936، د 1873، جه 2943].

Улашиш
|
|
Нусха олиш