223-ҳадис

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эҳром боғлаб йўлга чиққан эдим, соч-соқолига бит тушди. Бу гап Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келгач, менга одам юбордилар. У бир сартарошни чақирди, у менинг сочимни олди. Сўнгра менга: «Қурбонлигинг борми?»  дедилар. «Бунга қодир эмасман», дедим. Шунда у зот менга уч кун рўза тутишни ёки олти мискинга таом беришни, ҳар бирига бир соъдан беришни буюрдилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла менга хос қилиб, «Сиздан ким бемор бўлса ёки бошида азият берувчи нарса бўлса...»ни нозил қилди. Сўнгра бу мусулмонларга умумий бўлди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

223 - عَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّهُ خَرَجَ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مُحْرِمًا، فَقَمِلَ رَأْسُهُ وَلِحْيَتُهُ، فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَأَرْسَلَ إِلَيْهِ، فَدَعَا الْحَلَّاقَ، فَحَلَقَ رَأْسَهُ، ثُمَّ قَالَ لَهُ: «هَلْ عِنْدَكَ نُسُكٌ؟» قَالَ: مَا أَقْدِرُ عَلَيْهِ، فَأَمَرَهُ أَنْ يَصُومَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، أَوْ يُطْعِمَ سِتَّةَ مَسَاكِينَ، لِكُلِّ مِسْكِينَيْنِ صَاعٌ، فَأَنْزَلَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ فِيهِ خَاصَّةً: {فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ بِهِ أَذًى مِنْ رَأْسِهِ}، ثُمَّ كَانَتْ لِلْمُسْلِمِينَ عَامَّةً.

[خ 1814، م 1201، ت 953، س 2851، د 1856، جه 3079].

Улашиш
|
|
Нусха олиш