231-ҳадис

Урвадан ривоят қилинади:

«Оишага: «Менимча, киши Сафо­Марванинг орасида саъй қилмаса, зарар қилмайди», дедим. «Нима учун?» деди. «Чунки Аллоҳ таоло: «Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир. Ким Байтни ҳаж ёки умра қилса, бу иккови ўртасида саъй қилишида унга гуноҳ йўқ...»[1] деган», дедим. У шундай деди: «Аллоҳ Сафо­Марва орасида саъй қилмаган одамнинг ҳажини ҳам, умрасини ҳам тугал қилмайди. Агар сен айтгандек бўлганида, «икковининг ўртасида саъй қилмаслигида унга гуноҳ йўқ» бўлар эди. Бу оят нима ҳақидалигини биласанми? Ансорлар жоҳилият пайтида денгиз бўйидаги Исоф ва Ноила деган иккита санамга деб эҳром боғлаб, сўнг келиб, Сафо­Марва орасида саъй қилишар, сўнгра соч олдиришар эди. Ислом келгач, жоҳилиятда қилиб юрганлари боис иккиси орасида саъй қилишни кариҳ кўришди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир. Ким Байтни ҳаж ёки умра қилса, бу иккови ўртасида саъй қилишида унга гуноҳ йўқ...»ни нозил қилди. Шундан кейин саъй қилишди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

[1] Бақара сураси, 158­оят.

231 - عَنْ عُرْوَةَ عَنْ عَائِشَةَ، قَالَ: قُلْتُ لَهَا: إِنِّي لَأَظُنُّ رَجُلًا، لَوْ لَمْ يَطُفْ بَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، مَا ضَرَّهُ، قَالَتْ: لِمَ؟ قُلْتُ: لِأَنَّ اللهَ تَعَالَى يَقُولُ: {إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللهِ}   إِلَى آخِرِ الْآيَةِ، فَقَالَتْ: مَا أَتَمَّ اللهُ حَجَّ امْرِئٍ وَلَا عُمْرَتَهُ لَمْ يَطُفْ بَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، وَلَوْ كَانَ كَمَا تَقُولُ لَكَانَ: فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ لَا يَطَّوَّفَ بِهِمَا، وَهَلْ تَدْرِي فِيمَا كَانَ ذَاكَ؟ إِنَّمَا كَانَ ذَاكَ أَنَّ الْأَنْصَارَ كَانُوا يُهِلُّونَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ لِصَنَمَيْنِ عَلَى شَطِّ الْبَحْرِ، يُقَالُ لَهُمَا: إِسَافٌ وَنَائِلَةُ، ثُمَّ يَجِيئُونَ فَيَطُوفُونَ بَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، ثُمَّ يَحْلِقُونَ، فَلَمَّا جَاءَ الْإِسْلَامُ كَرِهُوا أَنْ يَطُوفُوا بَيْنَهُمَا لِلَّذِي كَانُوا يَصْنَعُونَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، قَالَتْ: فَأَنْزَلَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ {إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللهِ}  إِلَى آخِرِهَا، قَالَتْ: فَطَافُوا.

[خ 1643، م 1277، ت 2965، س 2967، د 1901، جه 2986].

Улашиш
|
|
Нусха олиш