Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан ҳадий* атардилар. Мен ҳадийларининг илгиларини эшиб берар эдим. Кейин эҳромдаги одам четланадиган нарсаларнинг бирортасидан четланмас эдилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Ҳадий – ҳадя, совға дегани бўлиб, истилоҳда Байтуллоҳга ҳадя ўлароқ, ҳаж ёки умра қилувчи ҳарам ҳудудида сўйиш учун олиб келган қурбонлик. Одатда, туя, қорамол, қўй ёки эчкилар ҳадий бўлади.
232 - عَائِشَةَ، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُهْدِي مِنَ الْمَدِينَةِ فَأَفْتِلُ قَلَائِدَ هَدْيِهِ، ثُمَّ لَا يَجْتَنِبُ شَيْئًا مِمَّا يَجْتَنِبُ الْمُحْرِمُ.
[خ 1696، م 1321، ت 908، س 2775، د 1755، جه 3094].