Ибн Муҳайриздан ривоят қилинади:
«Абу Сирма икковимиз Абу Саъид Худрийнинг олдига кирдик. Абу Сирма ундан: «Эй Абу Саъид, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азл ҳақида гапирганларини эшитганмисиз?» деди. У: «Ҳа. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Бану Мусталиқда ғазот қилдик. Арабларнинг карималарини асир олдик.* Анчадан бери бўйдоқ эдик, аммо товон олгимиз ҳам келарди. Шунинг учун (асиралардан) баҳра олиб, азл қилмоқчи бўлдигу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамизда бўла туриб, у зотдан сўрамай бир иш қиламизми деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадик. У зот: «Бундай (қилсангиз ҳам,) қилмасангиз ҳам зарари йўқ. Аллоҳ қиёмат кунигача яратишни ёзган жон борки, албатта бўлмай қолмайди», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Насл-насабли аёллар ҳам асирга тушгани назарда тутилмоқда.
241 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ قَالَ: نَعَمْ، غَزَوْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم غَزْوَةَ بَلْمُصْطَلِقِ، فَسَبَيْنَا كَرَائِمَ الْعَرَبِ، فَطَالَتْ عَلَيْنَا الْعُزْبَةُ، وَرَغِبْنَا فِي الْفِدَاءِ، فَأَرَدْنَا أَنْ نَسْتَمْتِعَ وَنَعْزِلَ، فَقُلْنَا: نَفْعَلُ وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَيْنَ أَظْهُرِنَا لَا نَسْأَلُهُ، فَسَأَلْنَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ «لَا عَلَيْكُمْ أَنْ لَا تَفْعَلُوا، مَا كَتَبَ اللهُ خَلْقَ نَسَمَةٍ هِيَ كَائِنَةٌ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، إِلَّا سَتَكُونُ».
[خ 2229، م 1438، ت 1138، س 3327، د 2170، جه 1926].