Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши ўзининг аммаси билан (никоҳда) жамланмайди, аёл киши ўзининг холаси билан (никоҳда) жамланмайди», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, амма билан жияннинг ва хола билан жияннинг кундош бўлиши ҳаромдир. Масалан, бир киши хотинининг устига унинг аммаси ёки холасини ҳам никоҳига олса, биринчи никоҳи дуруст бўлади, аммо кейинги никоҳ ботил бўлади.
243 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَا يُجْمَعُ بَيْنَ الْمَرْأَةِ وَعَمَّتِهَا، وَلَا بَيْنَ الْمَرْأَةِ وَخَالَتِهَا».
[خ 5109، م 1408، ت 1126، س 3288، د 2065، جه 1929].