248-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шиғордан қайтардилар».

Шиғор – «мен қизимни сенга турмушга бераман, шарти шуки, сен ҳам қизингни менга турмушга берасан, лекин ўртада маҳр бермаймиз» деган келишувдир.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Изоҳ: «Шиғор» сўзи аслида «бўм‑бўш», «холи» деган маънони англатади. Бу бобда эса «шиғор» деб маҳрдан холи бўлган никоҳга айтилмоқда. Бу жоҳилият давридаги никоҳ турларидан бири бўлиб, эркак ўз қарамоғидаги аёлни бошқа бировга унинг ўз қарамоғидаги аёллардан бирини никоҳлаб олиш эвазига узатар эди. Бошқача қилиб айтганда, бу никоҳ аёлларни айирбошлашдан иборат бўлиб, бунда аёллар маҳрдан ҳам маҳрум бўлар эдилар. Ислом шариати аёл кишининг ҳуқуқларини тиклаб борар экан, бундай келишувни ҳам ман қилган.

248 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الشِّغَارِ، وَالشِّغَارُ: أَنْ يُزَوِّجَ الرَّجُلُ ابْنَتَهُ، عَلَى أَنْ يُزَوِّجَهُ ابْنَتَهُ، وَلَيْسَ بَيْنَهُمَا صَدَاقٌ.

[خ 5112، م 1415، ت 1124، س 3334، د 2074، جه 1883].

Улашиш
|
|
Нусха олиш