Алқамадан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ билан Минода кетаётган эдим. Йўлда унга Усмон дуч келиб қолиб, у билан гаплашиб туриб қолди. Усмон унга: «Эй Абу Абдурраҳмон, сени ёш қизга уйлантириб қўяйликми? Шояд у сенга ўтган кунларингни эслатса», деди. Абдуллоҳ шундай деди: «Шундай дейсану, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Эй ёшлар жамоаси! Сиздан ким оила қуришга қурби етса, уйлансин. Чунки бу (никоҳ) энг кўзни тиювчи, энг фаржни сақловчи нарсадир. Кимнинг қурби етмаса, унга рўза лозимдир, чунки бу унинг учун ахталанишдир», деганлар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: «Ахталаниш» деганда рўзанинг шаҳватларни тийиши назарда тутилган.
249 - عَنْ عَلْقَمَةَ، قَالَ: كُنْتُ أَمْشِي مَعَ عَبْدِ اللهِ بِمِنًى، فَلَقِيَهُ عُثْمَانُ، فَقَامَ مَعَهُ يُحَدِّثُهُ، فَقَالَ لَهُ عُثْمَانُ: يَا أَبَا عَبْدِ الرَّحْمَنِ، أَلَا نُزَوِّجُكَ جَارِيَةً شَابَّةً، لَعَلَّهَا تُذَكِّرُكَ بَعْضَ مَا مَضَى مِنْ زَمَانِكَ، قَالَ: فَقَالَ عَبْدُ اللهِ: لَئِنْ قُلْتَ ذَاكَ، لَقَدْ قَالَ لَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ، وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ».
[خ 1905، م 1400، ت 1081، س 2239، د 2046، جه 1845].