253-ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримда эдилар. Ҳафсанинг уйига киришга изн сўраётган бир эркакнинг овозини эшитдим. «Эй Аллоҳнинг Расули, бир эркак киши уйингизга киришга изн сўраяпти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафсанинг эмикдош амакисини назарда тутиб, «Менимча, фалончи бўлса керак», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, агар фалончи – яъни эмикдош амаким – тирик бўлганда, олдимга кираверармиди?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, туғишганлик нимани ҳаром қилса, эмикдошлик ҳам шуни ҳаром қилади», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

253 - عَنْ عَائِشَةَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ عِنْدَهَا، وَإِنَّهَا سَمِعَتْ صَوْتَ رَجُلٍ يَسْتَأْذِنُ فِي بَيْتِ حَفْصَةَ، قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا رَجُلٌ يَسْتَأْذِنُ فِي بَيْتِكَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أُرَاهُ فُلَانًا» - لِعَمِّ حَفْصَةَ مِنَ الرَّضَاعَةِ - فَقَالَتْ عَائِشَةُ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَوْ كَانَ فُلَانٌ حَيًّا - لِعَمِّهَا مِنَ الرَّضَاعَةِ - دَخَلَ عَلَيَّ؟ قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «نَعَمْ، إِنَّ الرَّضَاعَةَ تُحَرِّمُ مَا تُحَرِّمُ الْوِلَادَةُ».

[خ 2646، م 1444، ت 1147، س 3300، د 2055، جه 1937].

Улашиш
|
|
Нусха олиш