Нофеъдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида аёлини ҳайзли ҳолида талоқ қилибди. Умар ибн Хаттоб бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрабди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дебдилар: «Унга буюр, уни қайтиб олсин. Кейин пок бўлиб, яна ҳайз кўриб, яна пок бўлгуниича уни тек қўйсин. Сўнгра истаса, кейин ўзида олиб қолади, истаса, тегмай туриб талоқ қилади. Аёлларни талоқ қилишда Аллоҳ азза ва жалла буюрган идда ана шудир».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
257 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّهُ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ، وَهِيَ حَائِضٌ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَسَأَلَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مُرْهُ فَلْيُرَاجِعْهَا، ثُمَّ لِيَتْرُكْهَا، حَتَّى تَطْهُرَ، ثُمَّ تَحِيضَ، ثُمَّ تَطْهُرَ، ثُمَّ إِنْ شَاءَ أَمْسَكَ بَعْدُ، وَإِنْ شَاءَ طَلَّقَ قَبْلَ أَنْ يَمَسَّ، فَتِلْكَ الْعِدَّةُ الَّتِي أَمَرَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ أَنْ يُطَلَّقَ لَهَا النِّسَاءُ».
[خ 4908، م 1471، ت 1175، س 3389، د 2179، جه 2019].