258-ҳадис

Умму Ҳабибадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кундан ортиқ аза тутиш ҳалол эмас, фақатгина эрига тўрт ою ўн кун (аза тутади)», деганларини эшитдим».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

258 - عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ أَنْ تُحِدَّ فَوْقَ ثَلَاثٍ، إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا».

[خ 1280، م 1486، ت 1195، س 3500، د 2299، جه 2084].

Улашиш
|
|
Нусха олиш