Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ширинлик ва асални яхши кўрар эдилар. Асрни ўқигач, аёлларининг ҳузурига кириб ўтар, улар билан мубошарат қилар эдилар. (Бир куни) Ҳафсанинг ҳузурига кириб, унинг олдида ҳар доимгидан кўпроқ ушланиб қолдилар. Бу ҳақда сўраб‑суриштирган эдим, бир киши менга: «Қавмидан бир аёл унга бир укка* асал ҳадя қилган эди, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўшандан бир ҳўплам берибди», деди. Шунда: «Аллоҳга қасам, у зотга бир ҳийла қиламиз», дедим. Кейин буни Савдага айтиб, шундай дедим: «У зот ҳузурингга кирганларида яқинингга келадилар. Шунда сен у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, мағофир* едингизми?» дегин. Аниқки, у зот сенга: «Йўқ», дейдилар. Сен у зотга: «Унда манави ниманинг ҳиди?» дегин. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан нохуш ҳид келишини қаттиқ олардилар. – Аниқки, у зот: «Ҳафса менга асал берган эди», дейдилар. Шунда сен у зотга: «Унинг асалариси урфут* еган экан‑да», дегин. Мен ҳам шундай дейман. Сен ҳам шундай дегин, эй Сафийя!»
У зот Савданинг ҳузурига кирдилар. Савда: «Ўзидан ўзга илоҳ йўқ Зотга қасам, ўшанда сендан қўрққанимдан, айтган нарсангни у зот эшик олдига келишлари биланоқ айтиб юборишимга сал қолди», дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга яқинлашганларида: «Эй Аллоҳнинг Расули, мағофир едингизми»? дебди. У зот: «Йўқ», дебдилар. «Унда манави ниманинг ҳиди?» дебди. У зот: «Ҳафса менга асал берган эди», дебдилар. «Асалариси урфут* еган экан‑да», дебди.
Кейин менинг олдимга кирганларида мен ҳам у зотга худди шундай дедим. Сўнг Сафийянинг олдига кирганларида у ҳам шундай дебди. Кейин Ҳафсанинг олдига кирганларида у: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўшандан сизга яна қуйиб берайми?» деган экан, у зот: «Унга эҳтиёжим йўқ», дебдилар.
Савда: «Субҳаналлоҳ! У зотни маҳрум қилиб қўйдик‑да», дея бошлаган эди, мен унга: «Жим бўл!» дедим».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Укка – теридан қилинган юмалоқ меш. Унга асосан ёғ ва асал солинган.
260 - عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُحِبُّ الْحَلْوَاءَ وَالْعَسَلَ، فَكَانَ إِذَا صَلَّى الْعَصْرَ دَارَ عَلَى نِسَائِهِ، فَيَدْنُو مِنْهُنَّ، فَدَخَلَ عَلَى حَفْصَةَ، فَاحْتَبَسَ عِنْدَهَا أَكْثَرَ مِمَّا كَانَ يَحْتَبِسُ، فَسَأَلْتُ عَنْ ذَلِكَ، فَقِيلَ لِي: أَهْدَتْ لَهَا امْرَأَةٌ مِنْ قَوْمِهَا عُكَّةً مِنْ عَسَلٍ، فَسَقَتْ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْهُ شَرْبَةً، فَقُلْتُ: أَمَا وَاللهِ لَنَحْتَالَنَّ لَهُ، فَذَكَرْتُ ذَلِكَ لِسَوْدَةَ، وَقُلْتُ: إِذَا دَخَلَ عَلَيْكِ، فَإِنَّهُ سَيَدْنُو مِنْكِ، فَقُولِي لَهُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَكَلْتَ مَغَافِيرَ؟ فَإِنَّهُ سَيَقُولُ لَكِ: «لَا»، فَقُولِي لَهُ: مَا هَذِهِ الرِّيحُ؟ وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَشْتَدُّ عَلَيْهِ أَنْ يُوجَدَ مِنْهُ الرِّيحُ، فَإِنَّهُ سَيَقُولُ لَكِ: «سَقَتْنِي حَفْصَةُ شَرْبَةَ عَسَلٍ»، فَقُولِي لَهُ: جَرَسَتْ نَحْلُهُ الْعُرْفُطَ، وَسَأَقُولُ ذَلِكِ لَهُ، وَقُولِيهِ أَنْتِ يَا صَفِيَّةُ، فَلَمَّا دَخَلَ عَلَى سَوْدَةَ، قَالَتْ: تَقُولُ سَوْدَةُ: وَالَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ، لَقَدْ كِدْتُ أَنْ أُبَادِئَهُ بِالَّذِي قُلْتِ لِي، وَإِنَّهُ لَعَلَى الْبَابِ فَرَقًا مِنْكِ، فَلَمَّا دَنَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَكَلْتَ مَغَافِيرَ؟ قَالَ: «لَا»، قَالَتْ: فَمَا هَذِهِ الرِّيحُ؟ قَالَ: «سَقَتْنِي حَفْصَةُ شَرْبَةَ عَسَلٍ»، قَالَتْ: جَرَسَتْ نَحْلُهُ الْعُرْفُطَ، فَلَمَّا دَخَلَ عَلَيَّ، قُلْتُ لَهُ: مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ دَخَلَ عَلَى صَفِيَّةَ، فَقَالَتْ بِمِثْلِ ذَلِكَ، فَلَمَّا دَخَلَ عَلَى حَفْصَةَ، قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَلَا أَسْقِيكَ مِنْهُ؟ قَالَ: «لَا حَاجَةَ لِي بِهِ»، قَالَتْ: تَقُولُ سَوْدَةُ: سُبْحَانَ اللهِ، وَاللهِ لَقَدْ حَرَمْنَاهُ، قَالَتْ: قُلْتُ لَهَا: اسْكُتِي.
[خ 4912، م 1474، ت 1831، س 3421، د 3714، جه 3323].