266-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир киши аёли билан мулоъана қилди, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ажраштирдилар, болани эса онасига нисбат бердилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

266 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ:أَنَّ رَجُلًا لَاعَنَ امْرَأَتَهُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَفَرَّقَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَيْنَهُمَا وَأَلْحَقَ الْوَلَدَ بِأُمِّهِ.

[خ 4748، م 1494، ت 1202، س 3473، د 2257، جه 2069].

Улашиш
|
|
Нусха олиш