27-ҳадис

Алқама ва Асваддан ривоят қилинади:

«Бир киши Оишанинг уйида меҳмон бўлиб, тунаб қолди. Эрталаб кийимини юва бошлади. Шунда Оиша: «Агар (кийимда манийни) кўрган бўлсанг, ўша жойини ювсанг бўлди. Агар кўрмаган (бўлсанг, лекин теккан деб гумон қилаётган) бўлсанг, атрофига сув сепиб қўясан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан уни (манийни) яхшилаб ишқалаб ташлар эдим, кейин у зот унда намоз ўқийверар эдилар», деди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Маний – шаҳват билан отилиб чиқадиган суюқлик бўлиб, у туфайли ғусл вожиб бўлади.

27 - عَنْ عَلْقَمَةَ وَالْأَسْوَدِ: أَنَّ رَجُلًا نَزَلَ بِعَائِشَةَ، فَأَصْبَحَ يَغْسِلُ ثَوْبَهُ، فَقَالَتْ عَائِشَةُ: إِنَّمَا كَانَ يُجْزِئُكَ، إِنْ رَأَيْتَهُ، أَنْ تَغْسِلَ مَكَانَهُ، فَإِنْ لَمْ تَرَ، نَضَحْتَ حَوْلَهُ، وَلَقَدْ رَأَيْتُنِي أَفْرُكُهُ مِنْ ثَوْبِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَرْكًا، فَيُصَلِّي فِيهِ.

[خ 229، م 288، ت 116، س 295، د 371، جه 536].

Улашиш
|
|
Нусха олиш