273-ҳадис

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳоқаладан, музобанадан, мухобарадан ва мевани салоҳияти кўринмагунча сотишдан қайтардилар. Улар фақат динор ва дирҳамга сотилади. Арийялардан ташқари».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: «Мухобарада бир киши яйдоқ ерни бошқа кишига беради, у (олган одам) унга харажат қилади, сўнгра ҳосилдан олади».

«Музобана – хурмо дарахтидаги ҳўл мевани ўлчанган қуруқ хурмога сотишдир.

«Муҳоқала – экинда шундай қилишдир. (Бунда) ўсиб турган экинни ўлчанган донга сотади».

«Арийя – киши ўз аҳлининг емаги учун хурмоларнинг мевасини қуруқ хурмога чамалаб, ҳўл хурмо ҳолида сотиб олишидир».

273 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْمُحَاقَلَةِ وَالْمُزَابَنَةِ وَالْمُخَابَرَةِ، وَعَنْ بَيْعِ الثَّمَرِ، حَتَّى يَبْدُوَ صَلَاحُهُ، وَلَا يُبَاعُ إِلَّا بِالدِّينَارِ وَالدِّرْهَمِ، إِلَّا الْعَرَايَا.

[خ 1487، م 1536، ت 1290، س 3879، د 3370، جه 2216].

Улашиш
|
|
Нусха олиш