282-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат* беради:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ерлик одам четдан келганга (мол) сотиб бермасин», деб айтганлар.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* «Нисбат беради» деган жумла «марфуъ қилган» маъносини билдиради. Марфуъ ҳадис деб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга изофа қилинган сўз, феъл, тақрир ёки сифатларга айтилади.

282 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، يَبْلُغُ بِهِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَبِعْ حَاضِرٌ لِبَادٍ».

[خ 2140، م 1520، ت 1134، س 3239، د 2080، جه 1867].

Улашиш
|
|
Нусха олиш