287-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, биродарининг совчилиги устига совчи қўймасин, аммо ўзи унга изн берса, мустасно», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

287 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَبِعِ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ، وَلَا يَخْطُبْ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ، إِلَّا أَنْ يَأْذَنَ لَهُ».

[خ 2139، م 1412، ت 1292، س 3238، د 2081، جه 1868].

Улашиш
|
|
Нусха олиш