Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меваларни салоҳияти кўринмагунча сотишдан қайтардилар. Сотувчини ҳам, харидорни ҳам қайтардилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: «Меванинг салоҳияти кўриниши» деганда мева туккан дарахтнинг касал тегмаслиги, кутилаётган, чамаланган миқдорда ҳосил олиш эҳтимоли аниқ бўлиши назарда тутилади.
289 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنْ بَيْعِ الثَّمَرِ، حَتَّى يَبْدُوَ صَلَاحُهَا، نَهَى الْبَائِعَ وَالْمُبْتَاعَ.
[خ 1486، م 1534، ت 1226، س 3920، د 3361، جه 2214].