292-ҳадис

Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Ибн Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида, Абу Бакр, Умар ва Усмоннинг амирлиги кезларида ҳамда Муовия халифалигининг аввалида экинзорларини кирага берар эди. Ниҳоят, Муовия халифалигининг охирларида Рофеъ ибн Хадижнинг бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайтариқ борлигини айтгани унга етиб келди. Ўшанда (Ибн Умар) унинг олдига кирди. Мен ҳам у билан бирга эдим. У сўраган эди, (Рофеъ) «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам экинзорларни кирага беришдан қайтарар эдилар», деди. Шундан кейин Ибн Умар бу ишни ташлади».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

292 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّهُ كَانَ يُكْرِي مَزَارِعَهُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَفِي إِمَارَةِ أَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ وَعُثْمَانَ وَصَدْرًا مِنْ خِلَافَةِ مُعَاوِيَةَ، حَتَّى بَلَغَهُ فِي آخِرِ خِلَافَةِ مُعَاوِيَةَ، أَنَّ رَافِعَ بْنَ خَدِيجٍ يُحَدِّثُ فِيهَا بِنَهْيٍ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَدَخَلَ عَلَيْهِ، وَأَنَا مَعَهُ، فَسَأَلَهُ، فَقَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَنْهَى عَنْ كِرَاءِ الْمَزَارِعِ، فَتَرَكَهَا ابْنُ عُمَرَ.

[خ 2286، م 1547، ت 1224، س 3862، د 3389، جه 2449].

Улашиш
|
|
Нусха олиш