* Мусоқот – шерикчиликка суғориш дегани. Истилоҳда дарахт ва боғларини суғориш, парваришлаш ва бошқа ишларини ҳосилнинг маълум қисми эвазига бировга топшириш мусоқот дейилади. Мусоқот билан музораъа бир турдаги битим бўлиб, мусоқотда боғдорчилик, музораъада деҳқончилик қилишга келишилади.
«Анас: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо мевасини барқ урмагунча сотишдан қайтардилар», деди. Биз Анасга: «Барқ уриши нимаси?» дедик. У: «Қизариши, сарғайиши. Айтчи, агар ҳосилни Аллоҳ бермаса, биродарингнинг молини нима билан ўзингга ҳалол қилиб оласан?» деди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
293 - عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنْ بَيْعِ ثَمَرِ النَّخْلِ، حَتَّى تَزْهُوَ، فَقُلْنَا لِأَنَسٍ: مَا زَهْوُهَا؟ قَالَ: تَحْمَرُّ وَتَصْفَرُّ، أَرَأَيْتَكَ إِنْ مَنَعَ اللهُ الثَّمَرَةَ، بِمَ تَسْتَحِلُّ مَالَ أَخِيكَ؟
[خ 1488، م 1555، ت 1228، س 4526، د 3371، جه 2217].