Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фатҳ йили Маккада: «Аллоҳ ва Унинг Расули хамр, ўлимтик, чўчқа ва санамларнинг савдосини ҳаром қилди», деганларини эшитдим. Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, ўлимтик ёғига нима дейсиз? Ахир у кемаларга суртилади, у билан терилар мойланади, одамлар чироқ ёқишади», дейишди. У зот: «Йўқ! У ҳаром», дедилар. Кейин ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ яҳудийларни яксон қилсин! Аллоҳ азза ва жалла уларга унинг ёғини ҳаром қилганда улар уни эритиб, кейин сотиб, пулини ейишди», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
294 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ عَامَ الْفَتْحِ وَهُوَ بِمَكَّةَ: «إِنَّ اللهَ وَرَسُولَهُ حَرَّمَ بَيْعَ الْخَمْرِ، وَالْمَيْتَةِ، وَالْخِنْزِيرِ، وَالْأَصْنَامِ»، فَقِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَرَأَيْتَ شُحُومَ الْمَيْتَةِ، فَإِنَّهُ يُطْلَى بِهَا السُّفُنُ، وَيُدْهَنُ بِهَا الْجُلُودُ، وَيَسْتَصْبِحُ بِهَا النَّاسُ، فَقَالَ: «لَا، هُوَ حَرَامٌ»، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عِنْدَ ذَلِكَ: «قَاتَلَ اللهُ الْيَهُودَ، إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمَّا حَرَّمَ عَلَيْهِمْ شُحُومَهَا أَجْمَلُوهُ، ثُمَّ بَاعُوهُ فَأَكَلُوا ثَمَنَهُ».
[خ 2236، م 1581، ت 1297، س 4256، د 3486، جه 2167].