295-ҳадис

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:

«Ўзимнинг ҳориган нортуямда кетаётиб, уни қўйиб юбормоқчи бўлдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар. Ҳаққимга дуо қилиб, уни урган эдилар, у шундай юриб кетдики, ҳеч бундай юрмаган эди. «Буни менга бир увқияга сот», дедилар. «Йўқ», дедим. Кейин яна: «Буни менга сот», дедилар. Уни бир увқияга сотдим, лекин уни уйимгача миниб боришни истисно қилдим. Етиб келгач, туяни у зотга олиб келдим. Менга унинг пулини нақд бердилар. Кейин қайтган эдим, «Сен мени туянгни олиш учун нархини тушириб, савдолашди деб ўйлаяпсанми? Туянгни ҳам, дирҳамларингни ҳам ол, у ўзингга», деб ортимдан одам юборибдилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

295 - جَابِرُ بْنُ عَبْدِ اللهِ، أَنَّهُ كَانَ يَسِيرُ عَلَى جَمَلٍ لَهُ قَدْ أَعْيَا، فَأَرَادَ أَنْ يُسَيِّبَهُ، قَالَ: فَلَحِقَنِي النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَدَعَا لِي، وَضَرَبَهُ، فَسَارَ سَيْرًا لَمْ يَسِرْ مِثْلَهُ، قَالَ: «بِعْنِيهِ بِوُقِيَّةٍ»، قُلْتُ: لَا، ثُمَّ قَالَ: «بِعْنِيهِ»، فَبِعْتُهُ بِوُقِيَّةٍ، وَاسْتَثْنَيْتُ عَلَيْهِ حُمْلَانَهُ إِلَى أَهْلِي، فَلَمَّا بَلَغْتُ أَتَيْتُهُ بِالْجَمَلِ، فَنَقَدَنِي ثَمَنَهُ، ثُمَّ رَجَعْتُ، فَأَرْسَلَ فِي أَثَرِي، فَقَالَ: «أَتُرَانِي مَاكَسْتُكَ لِآخُذَ جَمَلَكَ، خُذْ جَمَلَكَ، وَدَرَاهِمَكَ فَهُوَ لَكَ».

[خ 443، م 715، ت 1100، س 3219، د 2048، جه 1860].

Улашиш
|
|
Нусха олиш