298-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойнинг қарзни бермай чўзиши зулмдир. Бирортангиз(нинг қарзи) ўзига тўқ одамга ҳавола қилинса, ўшанга борсин», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Изоҳ: Бу ерда «бой» деганда зиммасидаги ҳақни ўташга қодир одам назарда тутилган. Шунингдек, бир кишининг қарзи уни тўлашга қодир одамга ҳавола қилиниб, у буни қабул қилган бўлса, ҳақдор одам норози бўлмай, ўша одамнинг олдига бориши лозимлиги айтилмоқда.

298 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ، وَإِذَا أُتْبِعَ أَحَدُكُمْ عَلَى مَلِيءٍ فَلْيَتْبَعْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш