3-ҳадис

Собит ибн Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кишига ўзи молик бўлмаган нарсада назр йўқ. Мўминни лаънатлаш уни ўлдириш кабидир. Дунёда ўзини бирон нарса билан ўлдирган кимса қиёмат куни ўша билан азобланади. Ким молини кўпайтириш учун ёлғон даъво қилса, Аллоҳ унга йўқчиликни зиёда қилади, холос. Ким фожирларча сабр қасам ичса ҳам (шундай)».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Фожирларча – ёлғон қасамхўрлик билан.

* Сабр қасами – ўташ талаб қилинадиган, ҳатто ўташга мажбурлаш учун эгаси ҳибсга ҳам олинадиган қасам. «Сабр» сўзи ушлаб туриш, ҳибсга олиш деган маъноларни билдиргани учун бу қасам шундай ном олган.

3 - عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَيْسَ عَلَى رَجُلٍ نَذْرٌ فِيمَا لَا يَمْلِكُ، وَلَعْنُ الْمُؤْمِنِ كَقَتْلِهِ، وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِشَيْءٍ فِي الدُّنْيَا عُذِّبَ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَمَنِ ادَّعَى دَعْوَى كَاذِبَةً لِيَتَكَثَّرَ بِهَا لَمْ يَزِدْهُ اللهُ إِلَّا قِلَّةً، وَمَنْ حَلَفَ عَلَى يَمِينِ صَبْرٍ فَاجِرَةٍ».

 [خ 1364، م 110، ت 1543، س 3770، د 3257، جه 2098].

Улашиш
|
|
Нусха олиш