302-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарни чиқадиган мева ёки экиннинг ярми эвазига бердилар. Ҳар йили ўз завжаларига юз васақ: хурмодан саксон васақ, арпадан йигирма васақ берар эдилар. Умар волий бўлгач, Хайбарни тақсимлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларига ер ва сув ажратилиши ёки ҳар йиллик васақлари кафолатланишида ихтиёр берди. Улар турлича иш тутишди. Улардан ер ва сувни ихтиёр қилганлари ҳам, ҳар йиллик васақларни ихтиёр қилганлари ҳам бўлди. Оиша ва Ҳафса ер ва сувни ихтиёр қилганлардан эди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Васақ – ўлчов бирлиги бўлиб, жумҳур уламонинг наздида ҳажмда 165 литр, оғирликда 130,560 кг га тенг. Бир васақ деб туяга юклаш мумкин бўлган энг оғир юкнинг миқдорига айтилган. Бунда туяга бели қийшайиб қоладиган даражада кўп юк ортилмай, балки жониворга жабр бўлмайдиган даражада, унинг сафарда узоқ, давомли юришини эътиборга олган ҳолда юк юкланади. Ана шу юк бир васақ дейилган. Фуқаҳолар бир васақнинг 60 соъга тенг эканига иттифоқ қилишган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литрга, оғирликда 3,250 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламо наздида эса бир соъ ҳажмда 2,750 литрга, оғирликда эса 2,040 килограммга тўғри келади.

302 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: أَعْطَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَيْبَرَ بِشَطْرِ مَا يَخْرُجُ مِنْ ثَمَرٍ أَوْ زَرْعٍ، فَكَانَ يُعْطِي أَزْوَاجَهُ كُلَّ سَنَةٍ مِائَةَ وَسْقٍ، ثَمَانِينَ وَسْقًا مِنْ تَمْرٍ، وَعِشْرِينَ وَسْقًا مِنْ شَعِيرٍ، فَلَمَّا وَلِيَ عُمَرُ قَسَمَ خَيْبَرَ، خَيَّرَ أَزْوَاجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنْ يُقْطِعَ لَهُنَّ الْأَرْضَ وَالْمَاءَ، أَوْ يَضْمَنَ لَهُنَّ الْأَوْسَاقَ كُلَّ عَامٍ، فَاخْتَلَفْنَ، فَمِنْهُنَّ مَنِ اخْتَارَ الْأَرْضَ وَالْمَاءَ، وَمِنْهُنَّ مَنِ اخْتَارَ الْأَوْسَاقَ كُلَّ عَامٍ، فَكَانَتْ عَائِشَةُ وَحَفْصَةُ مِمَّنِ اخْتَارَتَا الْأَرْضَ وَالْمَاءَ.

[خ 2286، م 1551، ت 3929، س 3929، د 3007، جه 2467].

Улашиш
|
|
Нусха олиш