304-ҳадис

Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг пули, бузуқнинг «маҳри» ва коҳиннинг ширинкомасидан қайтардилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Кўпчилик уламолар, жумладан, ҳанафий уламолар боқиш шаръан мумкин бўлган итнинг савдоси ҳам жоиз, деганлар. «Бузуқнинг маҳри» – зинокор аёлнинг зино эвазига олган пули. Бу ерда мажозан «маҳр» деб юритилган. «Ширинкома» деб таржима қилинган сўз матнда «ҳулваан» дейилган бўлиб, коҳинлар оладиган пулни билдиради. Одатда улар ҳеч қандай меҳнатсиз, илмсиз, алодов йўли билан осонгина пул топгани учун шундай номланган.

304 - عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنْ ثَمَنِ الْكَلْبِ، وَمَهْرِ الْبَغِيِّ، وَحُلْوَانِ الْكَاهِنِ.

[خ 2237، م 1567، ت 1133، س 4292، د 3428، جه 2159].

Улашиш
|
|
Нусха олиш