308-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зиммасида қарзи билан вафот қилган киши келтирилса, у зот: «Қарзини ўтайдиган нарсаси қолганми?» деб сўрардилар. Агар қарзини қоплайдиган нарсаси қолгани айтилса, унга жаноза ўқирдилар. Бўлмаса: «Соҳибингизга жаноза ўқиб қўйинглар», дер эдилар. Аллоҳ у зотга футуҳотларни очиб бергач, «Мен мўминларга уларнинг ўзидан ҳам ҳақлироқман. (Мўминлардан) ким вафот топса-ю, қарзи қолган бўлса, уни тўлаш менинг зиммамга, кимдан мол-мулк қолган бўлса, меросхўрларига», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

308 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُؤْتَى بِالرَّجُلِ الْمَيِّتِ عَلَيْهِ الدَّيْنُ، فَيَسْأَلُ: «هَلْ تَرَكَ لِدَيْنِهِ مِنْ قَضَاءٍ؟» فَإِنْ حُدِّثَ أَنَّهُ تَرَكَ وَفَاءً، صَلَّى عَلَيْهِ، وَإِلَّا قَالَ: «صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ»، فَلَمَّا فَتَحَ اللهُ عَلَيْهِ الْفُتُوحَ، قَالَ: «أَنَا أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ، فَمَنْ تُوُفِّيَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ فَعَلَيَّ قَضَاؤُهُ، وَمَنْ تَرَكَ مَالًا فَهُوَ لِوَرَثَتِهِ».

[خ 2297، م 1619، ت 1070، س 1963، د 2955، جه 2415].

Улашиш
|
|
Нусха олиш