317-ҳадис

317. Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Умар Хайбардаги бир ерни қўлга киритди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, бу ҳақда маслаҳат сўраб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен Хайбардан шундай ерни қўлга киритдимки, ундан яхши мулкка сира эришмаганман, у ҳақда менга нима маслаҳат берасиз?» деди. У зот: «Хоҳласанг, аслини ушлаб қолиб, (ҳосилидан) садақа қиласан», дедилар. Умар уни асли сотилмаслиги, сотиб олинмаслиги, мерос қилинмаслиги, ҳиба қилинмаслиги шарти билан садақа қилди. Умар уни фақирларга, қариндошларга, қул озод қилишга, Аллоҳ йўлига, йўқсил йўлчига ва меҳмонга деб садақа қилди. Уни тасарруф қилиб турган кишига даромад манбаи қилиб олмаган ҳолда ундан маъруф билан ейишида ёки дўстига едиришида гуноҳ йўқ эди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Аслини ушлаб қолиб, манфаатини садақа қилиш деганда вақф қилиш назарда тутилади.

317 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: أَصَابَ عُمَرُ أَرْضًا بِخَيْبَرَ، فَأَتَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَسْتَأْمِرُهُ فِيهَا، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أَصَبْتُ أَرْضًا بِخَيْبَرَ، لَمْ أُصِبْ مَالًا قَطُّ هُوَ أَنْفَسُ عِنْدِي مِنْهُ، فَمَا تَأْمُرُنِي بِهِ؟ قَالَ: «إِنْ شِئْتَ حَبَسْتَ أَصْلَهَا، وَتَصَدَّقْتَ بِهَا»، قَالَ: فَتَصَدَّقَ بِهَا عُمَرُ، أَنَّهُ لَا يُبَاعُ أَصْلُهَا، وَلَا يُبْتَاعُ، وَلَا يُورَثُ، وَلَا يُوهَبُ، قَالَ: فَتَصَدَّقَ عُمَرُ فِي الْفُقَرَاءِ وَفِي الْقُرْبَى وَفِي الرِّقَابِ وَفِي سَبِيلِ اللهِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَالضَّيْفِ، لَا جُنَاحَ عَلَى مَنْ وَلِيَهَا أَنْ يَأْكُلَ مِنْهَا بِالْمَعْرُوفِ، أَوْ يُطْعِمَ صَدِيقًا غَيْرَ مُتَمَوِّلٍ فِيهِ.

[خ 2737، م 1633، ت 1375، س 3597، د 2878، جه 2396].

Улашиш
|
|
Нусха олиш