Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадина кўчаларидан бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга рўпара келиб қолдим. Мен жунуб эдим, шунинг учун аста-секин ортга тисарилдим-да, бориб, ғусл қилдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса мени қидириб қолибдилар. Қайтиб келганимда: «Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мени учратган пайтингизда жунуб эдим. Шунинг учун ғусл қилмай туриб, сиз билан бирга ўтиришни ўзимга эп кўрмадим», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳ! Мўмин нажас бўлмайди», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
32 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّهُ لَقِيَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فِي طَرِيقٍ مِنْ طُرُقِ الْمَدِينَةِ، وَهُوَ جُنُبٌ، فَانْسَلَّ فَذَهَبَ فَاغْتَسَلَ، فَتَفَقَّدَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَلَمَّا جَاءَهُ، قَالَ: «أَيْنَ كُنْتَ يَا أَبَا هُرَيْرَةَ؟» قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ! لَقِيتَنِي وَأَنَا جُنُبٌ، فَكَرِهْتُ أَنْ أُجَالِسَكَ حَتَّى أَغْتَسِلَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «سُبْحَانَ اللهِ! إِنَّ الْمُؤْمِنَ لَا يَنْجُسُ».
[خ 283، م 371، ت 121، س 269، د 231، جه 534].