Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Опам Байтуллоҳга ялангоёқ, пиёда боришни назр қилди ва менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан унинг учун фатво сўраб беришни буюрди. У зотдан фатво сўраган эдим, «Пиёда ҳам юрсин, улов ҳам минсин», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
320 - عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ، أَنَّهُ قَالَ: نَذَرَتْ أُخْتِي أَنْ تَمْشِيَ إِلَى بَيْتِ اللهِ حَافِيَةً، فَأَمَرَتْنِي أَنْ أَسْتَفْتِيَ لَهَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَاسْتَفْتَيْتُهُ، فَقَالَ: «لِتَمْشِ، وَلْتَرْكَبْ».
[خ 1866، م 1644، ت 1544، س 3814، د 3293، جه 2134].