Биз «қасам», деб таржима қилган ибора арабчада «ямин», деб келган.
Умуман олганда, бизнинг тилимиздаги «қасам» ва «онт» сўзлари ўрнига араб тилида «қасам», «ҳалиф» ва «ямин» сўзлари ишлатилади.
«Ямин» сўзи «ўнг томон», «ўнг қўл» маъноларини англатади. Арабларда қасамга «ямин» сўзининг ишлатилишининг сабаби, уларнинг одатлари бўйича, кишилар ўзаро қасам ичишганида бир-бирларининг ўнг қўлидан тутиб туриб, қасам ичишар эканлар.
«Ямин»ни шаръий истилоҳда қуйидагича таъриф қилинади:
«Аллоҳ таолонинг исми ёки У зотнинг сифатларидан бирини зикр қилиш ила муҳтамал–эҳтимоли бор бир ишни таъкид қилиш яминдир».
«Ансорлардан бир киши ўзининг бир ғуломини мудаббар қилиб озод этди. Унинг шундан бошқа моли йўқ эди. Бу гап Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келган эди, «Уни мендан ким сотиб олади?» дедилар. Шунда Нуъайм ибн Абдуллоҳ уни саккиз юз дирҳамга сотиб олди».
Жобир ибн Абдуллоҳнинг «Бир қибтий қулни... У биринчи йили ўлган», деганини ҳам эшитганман».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: Мудаббар – озодлиги хожасининг ўлимига боғлиқ мамлук (қул ёки чўри). Хожа қули ёки чўрисига «Мен ўлганимдан кейин озодсан» деса, у ўлиши билан ўша қул ёки чўри озод ҳисобланади, кейин унга ҳеч ким эгалик қилолмайди, хожага эса қул озод қилганнинг савоби бўлади. Ана шундай қул «мудаббар» дейилади.
Набий алайҳиссалом бу одам бисотидаги биргина мулкини – қулини мудаббар қилганини эшитиб, буни рад қилганлар, қулни сотиб, пулини ўша кишининг ўзига қайтариб берганлар. «Биринчи йил» деганда Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо амирлигининг биринчи йили назарда тутилган. Бу нарса имом Муслимдан ривоят қилинган бошқа ривоятда очиқланади.
321 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ: أَنَّ رَجُلًا مِنَ الْأَنْصَارِ أَعْتَقَ غُلَامًا لَهُ عَنْ دُبُرٍ، لَمْ يَكُنْ لَهُ مَالٌ غَيْرُهُ، فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «مَنْ يَشْتَرِيهِ مِنِّي؟» فَاشْتَرَاهُ نُعَيْمُ بْنُ عَبْدِ اللهِ بِثَمَانِ مِائَةِ دِرْهَمٍ، فَدَفَعَهَا إِلَيْهِ، قَالَ عَمْرٌو: سَمِعْتُ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ، يَقُولُ: عَبْدًا قِبْطِيًّا مَاتَ عَامَ أَوَّلَ.
[خ 2141، م 997، ت 1219، س 4652، د 3955، جه 2512].