Қасома – қотилликда айбланаётган одам ёки унинг яқинлари айбни ўзидан соқит қилиш учун қасам ичишидир.
«Муҳориб» деб Аллоҳга ва Унинг Расулига итоатсизлик қилиб, бош кўтарганларга айтилади.
Жон товони, яъни хун эса «дийатун» дейилади. Фиқҳий манбаларда ҳам бу атамалар худди шундай фарқланади. Таржимада «арш» товон, «дия» эса хун деб қабул қилинди.
«Урайналик одамлар Мадинага, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, унинг ҳавоси ёқмай касалланиб қолишди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам уларга: «Истасангиз, садақа туялар (турган жой)га чиқиб, уларнинг сути ва пешобидан ичасизлар», дедилар. Улар шундай қилишди ва соғайиб кетишди. Кейин эса чўпонларга ташланиб, уларни ўлдиришди, Исломдан қайтишди ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг завдларини* хайдаб кетишди. Бу хабар Набий соллалоҳу алайҳи васалламга етиб келгач, уларнинг изидан одам жўнатдилар. Улар олиб келингач, уларнинг оёқ‑қўлларини кестирдилар, кўзларига мил торттирдилар ва ўлгунича ҳаррага ташлатиб қўйдилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Завд – учтадан ўнтагача бўлган туялар тўпи.
* Ҳарра – Мадинанинг бир чеккасидаи қора тошли тошлоқ.
Изоҳ: Ҳадисдаги жиноятчилар ҳам қотиллик, ҳам талончилик қилгани учун уларга ана шундай оғир жазо берилган. Баъзи уламоларнинг айтишича, бу воқеа Аллоҳ ва Унинг Расулига душманлик қилганларнинг ҳамда қотилнинг жазоси ҳақдаги оятлар нозил бўлишидан олдин бўлган. Баъзи уламолар эса қасос учун шундай қилинган, чунки қотил бировни қандай ўлдирган бўлса, ўзи ҳам шундай ўлдирилади, дейишади.
328 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: أَنَّ نَاسًا مِنْ عُرَيْنَةَ قَدِمُوا عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم الْمَدِينَةَ، فَاجْتَوَوْهَا، فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنْ شِئْتُمْ أَنْ تَخْرُجُوا إِلَى إِبِلِ الصَّدَقَةِ، فَتَشْرَبُوا مِنْ أَلْبَانِهَا وَأَبْوَالِهَا»، فَفَعَلُوا، فَصَحُّوا، ثُمَّ مَالُوا عَلَى الرِّعَاءِ، فَقَتَلُوهُمْ وَارْتَدُّوا عَنِ الْإِسْلَامِ، وَسَاقُوا ذَوْدَ رَسُولِ اللهِ r، فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَبَعَثَ فِي أَثَرِهِمْ فَأُتِيَ بِهِمْ، فَقَطَعَ أَيْدِيَهُمْ وَأَرْجُلَهُمْ، وَسَمَلَ أَعْيُنَهُمْ، وَتَرَكَهُمْ فِي الْحَرَّةِ حَتَّى مَاتُوا.
[خ 233، م 1671، ت 72، س 305، د 4364، جه 2578].