Саҳл ибн Абу Ҳасма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Саҳл ибн Зайд билан Муҳаййиса ибн Масъуд ибн Зайд Хайбарга етганларида у ернинг бир жойида ажралишди. Сўнг Муҳаййиса ибн Масъуд Абдуллоҳ ибн Саҳлни ўлдирилган ҳолда топиб, уни дафн қилди. Кейин у Ҳуваййиса ибн Масъуд ва Абдурраҳмон ибн Саҳл билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. У қавмнинг энг кичиги эди. Абдурраҳмон икки шеригидан олдин гап очмоқчи бўлган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Каттани – ёши каттани – бил», дедилар. У жим бўлди. Шунда икки шериги гапирди, сўнг у ҳам улар билан бирга гапирди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Абдуллоҳ ибн Саҳлнинг ўлдирилганини айтишди. У зот уларга: «Элликта (одам) қасам ичиб, шеригингизга [ёки «ўлдирилган кишингизга»] ҳақдор чиқа олмайсизларми?» дедилар. «Биз шоҳид бўлмаган бўлсак, қандай қилиб қасам ичамиз?» дейишди. «Унда яҳудийлар эллик (кишининг) қасам билан ўзларини оқлаб олишади», дедилар. «Қандай қилиб кофир қавмнинг қасамини қабул қиламиз?!» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўргач, унинг диясини бердилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
* Қасома – қотилликда айбланаётган одам ёки унинг яқинлари айбни ўзидан соқит қилиш учун қасам ичишидир.
329 - عَنْ سَهْلِ بْنِ أَبِي حَثْمَةَ - قَالَ: خَرَجَ عَبْدُ اللهِ بْنُ سَهْلِ بْنِ زَيْدٍ وَمُحَيِّصَةُ بْنُ مَسْعُودِ بْنِ زَيْدٍ، حَتَّى إِذَا كَانَا بِخَيْبَرَ تَفَرَّقَا فِي بَعْضِ مَا هُنَالِكَ، ثُمَّ إِذَا مُحَيِّصَةُ يَجِدُ عَبْدَ اللهِ بْنَ سَهْلٍ قَتِيلًا فَدَفَنَهُ، ثُمَّ أَقْبَلَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم هُوَ وَحُوَيِّصَةُ بْنُ مَسْعُودٍ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ سَهْلٍ، وَكَانَ أَصْغَرَ الْقَوْمِ، فَذَهَبَ عَبْدُ الرَّحْمَنِ لِيَتَكَلَّمَ قَبْلَ صَاحِبَيْهِ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «كَبِّرِ )الْكُبْرَ فِي السِّنّ(»، فَصَمَتَ، فَتَكَلَّمَ صَاحِبَاهُ، وَتَكَلَّمَ مَعَهُمَا، فَذَكَرُوا لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَقْتَلَ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَهْلٍ، فَقَالَ لَهُمْ: «أَتَحْلِفُونَ خَمْسِينَ يَمِينًا، فَتَسْتَحِقُّونَ صَاحِبَكُمْ - أَوْ قَاتِلَكُمْ -»، قَالُوا: وَكَيْفَ نَحْلِفُ، وَلَمْ نَشْهَدْ؟ قَالَ: «فَتُبْرِئُكُمْ يَهُودُ بِخَمْسِينَ يَمِينًا»، قَالُوا: وَكَيْفَ نَقْبَلُ أَيْمَانَ قَوْمٍ كُفَّارٍ؟ فَلَمَّا رَأَى ذَلِكَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَعْطَى عَقْلَهُ.
[خ 2702، م 1669، ت 1422، س 4710، د 1638، جه 2677].