33-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар. Кейин сув опкелтириб, оғизларини чайдилар ва: «Бунинг ёғи бор», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

33 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم شَرِبَ لَبَنًا، ثُمَّ دَعَا بِمَاءٍ، فَتَمَضْمَضَ، وَقَالَ: «إِنَّ لَهُ دَسَمًا».

[خ 211، م 358، ت 89، س 187، د 196، جه 498].

Улашиш
|
|
Нусха олиш