Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир яҳудий бир қизчани кумуш тақинчоқлари учун ўлдирди. Уни тош билан урган экан, чалажон ҳолда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келишди. У зот қизчага: «Сени фалончи ўлдирмоқчи бўлдими?» дедилар. У боши билан: «Йўқ», деб ишора қилди. Кейин унга иккинчи марта айтдилар. У боши билан: «Йўқ» деб ишора қилди. Учинчи марта сўраган эдилар: «Ҳа», деб боши билан ишора қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзини ҳам икки тош орасида (бошини ёриб) ўлдиртирдилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
330 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: أَنَّ يَهُودِيًّا قَتَلَ جَارِيَةً عَلَى أَوْضَاحٍ لَهَا، فَقَتَلَهَا بِحَجَرٍ، قَالَ: فَجِيءَ بِهَا إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، وَبِهَا رَمَقٌ، فَقَالَ لَهَا: «أَقَتَلَكِ فُلَانٌ؟» فَأَشَارَتْ بِرَأْسِهَا أَنْ لَا، ثُمَّ قَالَ لَهَا الثَّانِيَةَ، فَأَشَارَتْ بِرَأْسِهَا أَنْ لَا، ثُمَّ سَأَلَهَا الثَّالِثَةَ، فَقَالَتْ: نَعَمْ، وَأَشَارَتْ بِرَأْسِهَا، فَقَتَلَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَيْنَ حَجَرَيْنِ.
[خ 2413، م 1672، ت 1394، س 4741، د 4527، جه 2665].