331-ҳадис

Имрон ибн Ҳусойндан ривоят қилинади:

«Бир киши бировнинг қўлини тишлаб олди. У қўлини тортиб олаётган эди, бунинг курак тиши [ёки икки курак тиши] синиб тушди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёрдам сўраган эди, у зот: «Мендан нима истайсан? Нор туя чайнагандек чайнасин деб қўлини оғзингга солиб туришини буюрайинми?! Унда сен ҳам қўлингни тут, чайнасин, кейин суғириб ол!» дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

331 - عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ، أَنَّ رَجُلًا عَضَّ يَدَ رَجُلٍ، فَانْتَزَعَ يَدَهُ، فَسَقَطَتْ ثَنِيَّتُهُ - أَوْ ثَنَايَاهُ -، فَاسْتَعْدَى رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَا تَأْمُرُنِي؟ تَأْمُرُنِي أَنْ آمُرَهُ أَنْ يَدَعَ يَدَهُ فِي فِيكَ تَقْضَمُهَا كَمَا يَقْضَمُ الْفَحْلُ؟ ادْفَعْ يَدَكَ حَتَّى يَعَضَّهَا، ثُمَّ انْتَزِعْهَا».

[خ 2266، م 1673، ت 1416، س 4758، د 4584، جه 2656].

Улашиш
|
|
Нусха олиш