332-ҳадис

Сафвон ибн Яълодан ривоят қилинади:

«Яъло ибн Мунянинг бир мардикори бор эди. Бир киши унинг билагини тишлабди. У (қўлини) тортган экан, бунинг курак тиши синиб тушибди. Бу гап Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб чиқилган эди, унинг ҳаққини бекор қилдилар ва: «Уни нор туя чайнагандек чайнамоқчимидинг?!» дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

332 - عَنْ صَفْوَانَ بْنِ يَعْلَى: أَنَّ أَجِيرًا لِيَعْلَى بْنِ مُنْيَةَ عَضَّ رَجُلٌ ذِرَاعَهُ، فَجَذَبَهَا فَسَقَطَتْ ثَنِيَّتُهُ، فَرُفِعَ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَأَبْطَلَهَا، وَقَالَ: «أَرَدْتَ أَنْ تَقْضَمَهَا كَمَا يَقْضَمُ الْفَحْلُ؟».

[خ 2266، م 1674، ت 1416، س 4758، د 4584، جه 2656].

Улашиш
|
|
Нусха олиш