Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда туриб, шундай дедилар: «Ўзидан ўзга илоҳ йўқ Зотга қасамки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб ва мени Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик берган мусулмон кишининг қони ҳалол бўлмайди. Аммо уч киши мустасно: «Жамоатдан ажраб, [Аҳмад: «Ёки Жамоатдан ажралиб, деб иккиланган] Исломни тарк этган одам, оила қурган зинокор ва жонга жон».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
333 - عَنْ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: قَامَ فِينَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «وَالَّذِي لَا إِلَهَ غَيْرُهُ، لَا يَحِلُّ دَمُ رَجُلٍ مُسْلِمٍ يَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنِّي رَسُولُ اللهِ، إِلَّا ثَلَاثَةُ نَفَرٍ: التَّارِكُ الْإِسْلَامَ الْمُفَارِقُ لِلْجَمَاعَةِ - أَوِ الْجَمَاعَةَ شَكَّ فِيهِ أَحْمَدُ - وَالثَّيِّبُ الزَّانِي، وَالنَّفْسُ بِالنَّفْسِ».
[خ 6878، م 1676، ت 1402، س 4016، د 4352، جه 2534].