Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аёл ҳомиладор кундошини ўтовнинг устуни билан уриб ўлдириб қўйди. Уларнинг бири лиҳёнлик эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдирилган аёлнинг дияси ва қорнидаги (боласи) учун яхши бир қул ёки чўри беришни ўлдирган аёлнинг асабалари зиммасига юкладилар. Ўлдирган аёлнинг асабасидан бир киши: «Энди унга товон тўлаймизми? Ахир у еб-ичмаган, гапирмаган, товуш чиқармаган бўлса? Бу кабилар доим ташлаб юборилган бўлса!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аъробийларнинг сажъидек сажъми?!» дедилар ва дияни уларнинг зиммасига юкладилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
335 - عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ، قَالَ: ضَرَبَتِ امْرَأَةٌ ضَرَّتَهَا بِعَمُودِ فُسْطَاطٍ وَهِيَ حُبْلَى، فَقَتَلَتْهَا، قَالَ: وَإِحْدَاهُمَا لِحْيَانِيَّةٌ، قَالَ: فَجَعَلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم دِيَةَ الْمَقْتُولَةِ عَلَى عَصَبَةِ الْقَاتِلَةِ، وَغُرَّةً لِمَا فِي بَطْنِهَا، فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ عَصَبَةِ الْقَاتِلَةِ: أَنَغْرَمُ دِيَةَ مَنْ لَا أَكَلَ، وَلَا شَرِبَ، وَلَا اسْتَهَلَّ، فَمِثْلُ ذَلِكَ يُطَلُّ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَسَجْعٌ كَسَجْعِ الْأَعْرَابِ؟» قَالَ: وَجَعَلَ عَلَيْهِمُ الدِّيَةَ.
[خ 6906، م 1682، ت 1411، س 4821، د 4568، جه 2633].