Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ўғрининг қўли қалқоннинг – ҳажафанинг* [ёки сипарнинг] қийматидан кам нарса учун кесилмас эди. Иккови ҳам қийматга эга бўларди».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Изоҳ: «Ҳажафа» қалқоннинг бир тури бўлиб, одатда ёғоч, темир ва шу каби нарсалардан ясалиб, устидан тери қопланган. Бу ерда у «қалқон» деб ўгирилган «мижаннун» сўзига изоҳ бўлиб келган. Ўша вақт ва шароитда унинг баҳоси чорак динорга тўғри келган.
342 - عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: لَمْ تُقْطَعْ يَدُ سَارِقٍ فِي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي أَقَلَّ مِنْ ثَمَنِ الْمِجَنِّ، حَجَفَةٍ، أَوْ تُرْسٍ، وَكِلَاهُمَا ذُو ثَمَنٍ.
[خ 6794، م 1685، ت 1445، س 4914، د 4383، جه 2585].