Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмон киши маъсиятга буюрилмаса, хуш кўргану хуш кўрмаган нарсаларида (амирга) қулоқ солиб, итоат қилиши лозим. Аммо маъсиятга буюрилса, қулоқ солиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ!».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
352 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، أَنَّهُ قَالَ: «عَلَى الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ السَّمْعُ وَالطَّاعَةُ فِيمَا أَحَبَّ وَكَرِهَ، إِلَّا أَنْ يُؤْمَرَ بِمَعْصِيَةٍ، فَإِنْ أُمِرَ بِمَعْصِيَةٍ، فَلَا سَمْعَ وَلَا طَاعَةَ».
[خ 2955، م 1839، ت 1593، س 4187، د 2626، جه 2864].