353-ҳадис

Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд куни мени урушга кўрикдан ўтказдилар. Ўн тўрт ёш эдим, менга (урушда қатнашишга) ижозат бермадилар. Ҳандақ ғазоти куни ҳам кўрикдан ўтказдилар. Ўн беш ёш эдим, менга ижозат бердилар», деди.

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

353 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ: عَرَضَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ أُحُدٍ فِي الْقِتَالِ، وَأَنَا ابْنُ أَرْبَعَ عَشْرَةَ سَنَةً، فَلَمْ يُجِزْنِي، وَعَرَضَنِي يَوْمَ الْخَنْدَقِ، وَأَنَا ابْنُ خَمْسَ عَشْرَةَ سَنَةً، فَأَجَازَنِي.

[خ 2664، م 1868، ت 1361، س 3431، د 2957، جه 2543].

Улашиш
|
|
Нусха олиш