354-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совутилган отларни Ҳафёдан* пойга қилдирдилар. Уларнинг марраси Санийятул-вадоъ эди. Совутилмаган отларни эса Санийядан Бану Зурайқ масжидигача пойга қилдирдилар. Ибн Умар ҳам ўшанда мусобақалашганлардан бири эди».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Ҳафё – Мадинадан шимол томондаги жой номи.

* «Санийятул вадоъ» – видолашув довони дегани бўлиб, Мадинадан Шом тарафга чиқиш йўлидаги тепаликдир. Одатда мадиналиклар кимнидир сафарга кузатиб чиқишса, шу ерда хайрлашишар эди.

* Бану Зурайқнинг масжиди ҳозирда Сабқ масжиди деб аталади. У Масжиди Набавийнинг шимоли ғарбида жойлашган. Ҳафё билан Санийятул вадоънинг ораси тахминан 10 км, Санийятул вадоъ билан Бану Зурайқ масжидининг ораси эса 2 км келади.

354 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم سَابَقَ بِالْخَيْلِ الَّتِي قَدْ أُضْمِرَتْ مِنَ الْحَفْيَاءِ، وَكَانَ أَمَدُهَا ثَنِيَّةَ الْوَدَاعِ، وَسَابَقَ بَيْنَ الْخَيْلِ الَّتِي لَمْ تُضْمَرْ، مِنَ الثَّنِيَّةِ إِلَى مَسْجِدِ بَنِي زُرَيْقٍ، وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ فِيمَنْ سَابَقَ بِهَا.

[خ 421، م 1870، ت 1699، س 3583، د 2575، جه 2877].

Улашиш
|
|
Нусха олиш