358-ҳадис

Анас ибн Моликрозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Марруз-Заҳрондан* ўтаётиб, бир қуённи чўчитиб юбордик. (Одамлар) уни қувиб, ҳолдан тойишди. Мен қувиб бориб, уни тутиб, Абу Талҳага келтириб бердим. У уни сўйиб, икки ёнбошини ва икки сонини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборди. Мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келган эдим, у зот уни қабул қилдилар».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* Марруз-Заҳрон – Маккаи мукаррамадан пиёда бир кунлик йўлдаги жой.

358 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: مَرَرْنَا فَاسْتَنْفَجْنَا أَرْنَبًا بِمَرِّ الظَّهْرَانِ، فَسَعَوْا عَلَيْهِ فَلَغَبُوا، قَالَ: فَسَعَيْتُ حَتَّى أَدْرَكْتُهَا، فَأَتَيْتُ بِهَا أَبَا طَلْحَةَ فَذَبَحَهَا، فَبَعَثَ بِوَرِكِهَا وَفَخِذَيْهَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَأَتَيْتُ بِهَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَبِلَهُ.

[خ 2572، م 1953، ت 1789، س 4312، د 3791، جه 3243].

Улашиш
|
|
Нусха олиш