361-ҳадис

Абу Саълаба Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, биз аҳли китоблардан бир қавмнинг еридамиз, уларнинг идишларида (овқат) еймиз. Ов қилинадиган ердамиз, камоним билан ов қиламан, ўргатилган ва ўргатилмаган итларим билан ов қиламан. Булардан бизга нималар ҳалол бўлишини айтиб беринг», дедим. У зот шундай дедилар: «Сен айтганингдек, аҳли китоблардан бир қавмнинг ерида бўлиб, уларнинг идишида таом ейишингизга келсак, агар уларнинг идишидан бошқа идиш топсангиз, улар(нинг идиши)да еманглар. Топа олмасангиз, уларни ювиб, ўшанда еяверинглар. Сен айтганингдек, ов қилинадиган ерда эканингга келсак, ўлжани камонинг билан овласанг, Аллоҳнинг исмини зикр қилгин‑да, сўнг еявергин. Ўргатилган итинг билан тутсанг, Аллоҳнинг исмини зикр қилгин‑да, сўнг еявергин. Лекин ўргатилмаган итинг билан овлаганингга келсак, овингни сўйишга улгуриб қолсанг, еявергин».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

361 - عَنْ أَبِي ثَعْلَبَةَ الْخُشَنِيَّ، يَقُولُ: أَتَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا بِأَرْضِ قَوْمٍ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ نَأْكُلُ فِي آنِيَتِهِمْ، وَأَرْضِ صَيْدٍ أَصِيدُ بِقَوْسِي وَأَصِيدُ بِكَلْبِي الْمُعَلَّمِ، أَوْ بِكَلْبِي الَّذِي لَيْسَ بِمُعَلَّمٍ، فَأَخْبِرْنِي مَا الَّذِي يَحِلُّ لَنَا مِنْ ذَلِكَ؟ قَالَ: «أَمَّا مَا ذَكَرْتَ أَنَّكُمْ بِأَرْضِ قَوْمٍ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ تَأْكُلُونَ فِي آنِيَتِهِمْ، فَإِنْ وَجَدْتُمْ غَيْرَ آنِيَتِهِمْ، فَلَا تَأْكُلُوا فِيهَا، وَإِنْ لَمْ تَجِدُوا فَاغْسِلُوهَا، ثُمَّ كُلُوا فِيهَا، وَأَمَّا مَا ذَكَرْتَ أَنَّكَ بِأَرْضِ صَيْدٍ، فَمَا أَصَبْتَ بِقَوْسِكَ، فَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، ثُمَّ كُلْ، وَمَا أَصَبْتَ بِكَلْبِكَ الْمُعَلَّمِ، فَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، ثُمَّ كُلْ، وَمَا أَصَبْتَ بِكَلْبِكَ الَّذِي لَيْسَ بِمُعَلَّمٍ، فَأَدْرَكْتَ ذَكَاتَهُ، فَكُلْ».

[خ 5478، م 1930، ت 1464، س 4266، د 2852، جه 3207].

Улашиш
|
|
Нусха олиш