Абу Саълаба Хушаний розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай қозиқ тишли йиртқичларни ейишдан қайтардилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
363 - عَنْ أَبِي ثَعْلَبَةَ الْخُشَنِيَّ، يَقُولُ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ أَكْلِ كُلِّ ذِي نَابٍ مِنَ السِّبَاعِ.
[خ 5527، م 1932، ت 1477، س 4325، د 3802، جه 3232].