Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мен (овда) ўргатилган итларни қўйиб юбораман, улар менга (ўлжани) тутиб келишади, унга ҳам Аллоҳнинг исмини зикр қиламанми?» дедим. У зот: «Ўргатилган итингни Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйиб юборган бўлсанг, еявер», дедилар. «Ўлдириб қўйган бўлса ҳам‑а?» дедим. «Унинг ёнида бошқа ит шерик бўлмаган бўлса, ўлдириб қўйган бўлса ҳам», дедилар. У зотга: «Мен ўлжани найза отиб ҳам овлайман», дедим. «Найза отганингда (ўлжани) тешиб ўтган бўлса, еявер. Ёни билан теккан (ва ўлдирган) бўлса, уни ема», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
364 - عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ، قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أُرْسِلُ الْكِلَابَ الْمُعَلَّمَةَ، فَيُمْسِكْنَ عَلَيَّ، وَأَذْكُرُ اسْمَ اللهِ عَلَيْهِ، فَقَالَ: «إِذَا أَرْسَلْتَ كَلْبَكَ الْمُعَلَّمَ، وَذَكَرْتَ اسْمَ اللهِ عَلَيْهِ فَكُلْ»، قُلْتُ: وَإِنْ قَتَلْنَ؟ قَالَ: «وَإِنْ قَتَلْنَ، مَا لَمْ يَشْرَكْهَا كَلْبٌ لَيْسَ مَعَهَا».
قُلْتُ لَهُ: فَإِنِّي أَرْمِي بِالْمِعْرَاضِ الصَّيْدَ فَأُصِيبُ. فَقَالَ: «إِذَا رَمَيْتَ بِالْمِعْرَاضِ فَخَزَقَ فَكُلْهُ، وَإِنْ أَصَابَهُ بِعَرْضِهِ، فَلَا تَأْكُلْهُ».
[خ 175، م 1929، ت 1465، س 4263، د 2824، جه 3177].